Жамият
Энди бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги эълон қилинади. Бу ҳақда Президент ўтказаётган видеойиғилишда қайд этилди.
Унга кўра, маҳалланинг озодалиги шу ерда яшаётган аҳоли, “маҳалла еттилиги”, ҳокимнинг “юзи” бўлса-да, айрим маҳаллалар, кўчалар, қурилишлар атрофи, ариқлар ва хиёбонларда озодалик талабларига риоя этилмаяпти.
Йиғилишда ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими кўчаси, йўли, ариғи, хиёбонини тартибга келтириб, доимо озода тутиши шарт бўлади. Ободонлаштиришга масъул ҳоким ўринбосарларига бугуноқ 24 соат ишлайдиган бригадалар ташкил қилиб, кўча, хонадон, кўп қаватли уй, ижтимоий объектлар атрофини тозалаш топширилди.
“Тоза ҳудуд” корхоналарига қарашли махсус техникалар ҳам бунга тўлиқ сафарбар қилинади.
Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга чиқинди ташлаганлик учун жарима қўллаш ваколати берилгани қайд этилиб, уларга жойларга чиқиб, шаҳар ва туман марказларида кунлик назорат ўрнатиш топширилди.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
77584
Жамият
56638
Жамият
55839
Жамият
50903
Жамият
//
Изоҳ йўқ