Рақам: йил бошидан буён 16 минг ота-она алимент тўлашдан бўйин товлаб келмоқда

Сақлаш
15:37 / 14.10.2025 10 0

Маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилаётган Президент бошчилигидаги видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев маҳаллалардаги ижтимоий муҳит ва ёшлар тарбияси бўйича ечим топилиши керак бўлган бир қатор масалаларга тўхтаб ўтди.

 

Қайд этилишича, йил бошидан 32 мингга яқин оила ажрашиб кетгани, 16 минг ота-она алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётгани, оиласи ва болаларини кредит қарзлари билан ташлаб кетиш ҳолатлари учраётгани, яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳларнинг салбий оқибатлари барчани – ҳокимлар, “маҳалла еттилиги”, нуронийлар, бутун жамоатчиликни қаттиқ ташвишга солиши кераклиги қайд этилди.

 

Оила қуриш бу – нафақат ўзи, балки турмуш ўртоғи ва фарзандлари олдидаги катта масъулият эканини ёшларга тушунтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Ажримларда тарафлар, айниқса, фарзандлар оғир моддий аҳволга тушишининг олдини олиш учун никоҳ шартномаси тузишнинг афзалликларини тарғиб қилиш лозимлиги таъкидланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//