33 та туман ва 330 та оғир маҳаллага Янги Ўзбекистон қиёфасини киритиш учун 7 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилади

Сақлаш
15:20 / 14.10.2025 10 0

Бугун, 14 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

 

Унда президент маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Қайд этилишича, ўтган ҳафта имзоланган қарорга мувофиқ, Янги Ўзбекистон қиёфаси кириб борадиган 33 та туман ва 330 та оғир маҳалла белгилаб олинган. Бу туманларнинг ҳар бирига 100 миллиард сўмдан, 330 та маҳалланинг ҳар бирига эса 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади. Жаҳон банки ва Ислом тараққиёт банкидан жалб қилинган 100 миллион доллар ҳам мазкур мақсадларга қаратилади. Ушбу туман ва маҳаллалардаги “драйвер” лойиҳалар инфратузилмаси учун яна 2 триллион сўм берилади.

 

Умуман, бу дастурни молиялаштириш учун 7 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади.

 

Вилоят ҳокимларининг ўзи ҳам 2 тадан, туман ҳокимлари эса 1 тадан оғир маҳаллани белгилаб, уларга 5 миллиард сўмдан йўналтириши, яна 236 та маҳалла аҳолиси турмушида кескин ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

 

#якдилминтақа

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//