Хизмат уйини нарколабораторияга айлантирган ИИБ профилактика инспекторига жиноят иши қўзғатилди

Сақлаш
09:48 / 14.10.2025 14 0

Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИБ профилактика инспектори вазирлик томонидан берилган хизмат уйини нарколабораторияга айлантириб юборгани маълум бўлди. Инспектор доимий яшаш хонадонида ҳам гиёҳвандлик моддасини сақлаб келган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

 

 

Унга кўра, ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Тошкент шаҳрида тезкор-қидирув тадбири ўтказилган. Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган, Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО ФМБ профилактика инспекторининг хизмат хонадони кўздан кечирилганида инспектор ушбу хонадонда нарколаборатория ташкил этганлиги аниқланиб, ўрами билан жами 10 кг 500 гр “Альфа-ПВП” ва 4 гр “Спайс” синтетик наркотиклари ҳамда гиёҳвандлик моддаларини тайёрлашда фойдаланиладиган 588 гр суюқлик, асбоб-ускуналар, электрон торози борлиги маълум бўлган. Улар ашёвий далил сифатида олинган.

 

Профилактика инспекторнинг Тошкент вилояти Тошкент туманидаги доимий яшаш хонадони текширилганда, ерга кўмиб, яшириб қўйилган тахминий оғирлиги 430 гр бўлган “Альфа-ПВП” наркотик моддаси борлиги аниқланди.

 

Маълум бўлишича, ички ишлар ходими “Телеграм” мессенжери орқали синтетик гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи профил эгаси топшириғи асосида наркокуръерлар томонидан контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб келинган моддаларни қабул қилиб олиб, яширин лаборотория шароитида ажал оғусини тайёрлаб, тарқатиш билан шуғулланган.

 

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ҳамда 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//