Эндиликда экологик лойиҳалар молиялаштириб борилади

Сақлаш
18:00 / 13.10.2025 7 0

Ҳукумат қарори билан Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида «Яшил ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» ташкил этилди.

 

Хабарга кўра, энди атроф- асраш, экологик маданиятни ошириш ва «яшил» ғояларни амалда қўллаб-қувватлаш учун эндиликда ҳар йили 10 млрд сўмгача маблағ ажратилади.

 

Маълум бўлишича, янги тузилган жамғарма томонидан қуйидаги ташаббуслар молиялаштиради:

▪️ Табиатга меҳр ва экологик маданиятни оширувчи лойиҳалар;

▪️ Чиқиндиларни қайта ишлаш, яшил энергия ва экологик тоза технологияларни ривожлантириш;

▪️ Дарахт экиш ва парваришлаш ташаббуслари;

▪️ Иқлим ўзгариши ва экологик барқарорлик бўйича ёшлар ғоялари;

▪️ Эко мавзудаги видео, анимация ва медиа лойиҳалар;

▪️ Энергия тежамкорлиги бўйича танловлар ва акциялар;

▪️ Ўрмонларни тиклаш, экологик туризмни ривожлантириш ташаббуслари;

▪️ Эко-челленжлар ва энергия сарфини камайтирувчи мобил иловалар яратиш.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//