
Илм-фан
Нобель қўмитаси мазкур номли мукофотнинг Иқтисодий фанлар йўналиши бўйича 2025 йилги лауреати сифатида АҚШ Канада ва Франциялик олимлар исмини эълон қилди.
Джоэл Мокир, Филипп Агён ва Питер Ховитт “Инновацияга асосланган иқтисодий ўсишни тушунтиргани учун” мукофотга лойиқ топилган. Қўмита ахборотида мукофотнинг ярми (1/2) Мокирга “Технологик тараққиёт воситасида барқарор ўсишнинг асосий шартларини аниқлаган”и учун, қолган ярими эса Агён ва Хвиттга (ҳар бирига 1/4 қисмдан) “Ижодий бузиш орқали барқарор ўсиш назарияси”ни ишлаб чиққани учун берилгани алоҳида таъкидланади.
Лауреатлар ҳақида
Джоэль Мокир Холокостдан омон қолган голландиялик яҳудийлар оиласида дунёга келган. Исроилнинг Хайфа шаҳрида онаси қўлида тарбия топган Мокир тарих ва иқтисодиёт бўйича бакалавр даражасини Қуддусдаги яҳудий университетида, магистр ва докторлик даражаларини бўлса Йел университети (ингл. Yale University)да қўлга киритади. 1974 йилдан бошлаб АҚШдаги Шимоли-ғарбий университетда дарс беради, шунингдек, Тель-Авив иқтисодиёт мактабининг профессори ҳам саналади.
Филипп Агьон Парижда туғилиб, Сорбонна давлат университетида магистр ва докторлик даражаларини олган. Кейинчалик Гаравард университетида иқтисодиёт бўйича докторлик даражасини ҳимоя қилган. У ҳозирда де Франс колледжида, бизнес матабда ва INSEAD тадқиқот институтида, шунингдек, Лондондаги Иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактабида фаолият юритади.
Торонтолик (Канада) Питер Ховитт бакалавр даражасини Макгилла, магистрликни бўлса Ғарбий Онтарио университетларида қўлга киритган. Докторлик даражаси бўлса АҚШдаги Шимоли-ғарбий университетда берилган. Айни дамда Род Айленд штатидаги Браун университетида ишлайди.
Маълумот учун, Нобель мукофотининг 2024 йилги мазкур йўналиш ғолиблари АҚШлик олимлар бўлган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ