Президент Шавкат Мирзиёев Рустам Аҳмедов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Сақлаш
15:45 / 13.10.2025 8 0

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг таниқли намояндаси, мамлакатнинг биринчи мудофаа вазири, истеъфодаги генерал-полковник Рустам Ўрмонович Аҳмедов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

 

Рустам Аҳмедов кеча, 12 октябрь куни 82 ёшида вафот этди.

 

Маълумот учун, Аҳмедов 1943 йил 10 ноябрда Фарғона вилоятининг Бағдод туманида туғилган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг дастлаб Тошкент олий танк қўмондонлик билим юртида, кейин Москва шаҳридаги Зирҳли танк қўшинлари ҳарбий академиясида таълим олган.

 

Р.Аҳмедов Ўзбекистон Республикасининг мудофаа вазири, айни вақтда бирмунча муддат Миллий гвардия қўмондони вазифасини бажарувчи сифатида фаол иш олиб бориб, миллий армияни шакллантириш, давлат мудофаа тизимини барпо этиш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш йўлида жонбозлик кўрсатган.

 

У 1997–1998 йилларда Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ҳам самарали фаолият олиб борган.

 

Р.Аҳмедовнинг ҳарбий соҳадаги хизматлари давлат томонидан муносиб тақдирланган. У Ўзбекистон Республикасининг II даражали «Шон-шараф» ва «Дўстлик» орденлари билан мукофотланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//