Болаларнинг китобхон бўлишида ота-оналар дуч келаётган тўсиқлар ўрганилди

Сақлаш
14:44 / 13.10.2025 9 0

«Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти томонидан «Оилавий қадриятлар трансформацияси шароитида ўсмир ёшларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантириш» мавзусида тадқиқотлар олиб борилди.

 

Жойлашувига кўра Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари тадқиқот ҳудуди сифатида белгиланган бўлиб, сўровномада жами 533 нафар ўсмир, 272 нафар ота-она ва 29 нафардан иборат эксперт гуруҳи иштирок этган.

 

Сўровларда ота-оналар ўз фарзандлари билан бирга китоб ўқишига тўсиқ бўлувчи асосий омилларга ҳам эътибор қаратилган.

 

Маълум бўлишича, респондентларнинг 28.1 фоизи ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга чалғиб қолишни, 23.3 фоизи уй юмушларининг кўплигини, 22.3 фоизи ишхонадаги ишларни, 14.0 фоизи телевизор томоша қилишни, 12.3 фоизи уйдаги баъзи бир муаммоларнинг кўплигини сабаб сифатида кўрсатган.

 

Экспертлар (ўқитувчи, кутубхоначи, мактаб етакчиси) фикрига кўра, ўсмирларнинг китоб ўқишига тўсқинлик қилувчи асосий омиллар қуйидагича:

▪️ технологиялар таъсири – 47.3 фоиз;

▪️ ота-оналарнинг эътиборсизлиги – 35.0 фоиз;

▪️ ўқишга иштиёқнинг пастлиги – 21.3 фоиз;

▪️ қизиқарли китобларнинг етишмаслиги – 10.7 фоиз;

▪️ кутубхоналарнинг қулай эмаслиги ва тенгдошларнинг таъсири – 16.8 фоиз.

 

Мутахассислар ўсмирларнинг китоб ўқишига энг кучли таъсир этувчи омиллар сифатида:

▪️ ота-оналарнинг китоб ўқишга муносабати – 17.4 фоиз;

▪️ китоб ўқиганлик учун мукофот олиш – 16.5 фоиз;

▪️ китобнинг ўсмир қизиқишларига мос келиши – 13.9 фоиз;

▪️ тенгдошларнинг китобхонликка қизиқиши – 13.9 фоиз;

▪️ ижтимоий тармоқларда китоблар ҳақида фикр алмашиш ва муҳокама қилиш (10.4 фоиз ) муҳим аҳамият касб этишини таъкидлайди.

 

Ота-оналарнинг фарзандларига китоб харид қилиш даражасига кўра:

▪️ 38 фоизи – йилига 2-3 марта;

▪️ 19,5 фоизи – ҳар ой;

▪️ 18,1 фоизи – фақат туғилган кун ёки байрамларда;

▪️ 10 фоиз – ойда 2-3 марта;

▪️ 7,2 фоиз ҳар ҳафта китоб сотиб олади.

▪️ 4,8 фоизи эса китоб сотиб олмаслигини билдирган.

 

Ота-оналарнинг мактаб ва маҳалладаги кутубхона фаолиятидан қониқиш даражаси:

▪️ 45,6 фоизи – тўлиқ;

▪️ 20,9 фоизи – қисман қониқади;

▪️ 11.9 фоизи – қониқмайди;

▪️ 21,6 фоизи – кутубхоналарнинг фаолиятига қизиқиш билдирмаслигини намоён этган.

 

Тадқиқотда ўсмирларнинг бўш вақтини қандай ўтказиши ўрганилганда эса:

▪️ 21 фоизи – китоб ўқиш;

▪️ 19.1 фоизи – спорт билан шуғулланиш;

▪️ 12.1 фоизи – ижодий фаолият каби фаол машғулотларга эътибор қаратиш;

▪️ 16.2 фоизи – ижтимоий тармоқларни кузатиш;

▪️ 14 фоизи – телевизор томоша қилиш;

▪️ 17.6 фоизи – дўстлари билан вақт ўтказиш каби пассив фаолиятга мойил экани аниқланган.

 

Ўсмир ёшлардан қайси турдаги китобларни ўқиш қулайлиги сўралганда:

▪️ 41.7 фоизи – ёшлар босма китобларни;

▪️ 25 фоизи – электрон китобларни;

▪️ 33,3 фоизи – китобнинг форматига (босма ёки электрон) аҳамият бермаслигини, улар учун асосий мезон китобнинг мазмуни ва ўқиш жараёнининг сифатлилигини кўрсатган.

 

Экспертлар фикрига кўра, ўсмир ёшларни китобхонликка қизиқтиришда интерактив ўқиш усулларидан фойдаланиш (29.5 фоиз), китоблар асосида фильмлар намойиш этиш (24.4 фоиз) китобхонлик клубларини яратиш (21.8 фоиз), синфдан ташқари ўқишни ташкил этиш (12.8 фоиз), рақамли технологиялардан фойдаланиш (12.8 фоиз) ёзувчилар билан учрашувлар ўтказиш (10.3 фоиз) самарали усуллар ҳисобланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//