
Жамият
«Ерусти ҳалқа йўли» метро йўналиши 1-ноябрь санаси атрофида очилиши кутилмоқда.
Маълум бўлишича, метро тизимида хавфсизликни таъминлаш ва сифатли хизмат кўрсатиш учун ер усти эстакадалари ҳамда бекатлар маълум муддат фойдаланилгандан сўнг профилактик текширув ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши зарур.
Олиб борилган режали профилактика ишлари доирасида кенг кўламли текширувлар ўтказилиб, аниқланган бир қатор камчиликлар бартараф этилган. Жумладан, йўл ҳолатлари тўғриланган, носоз шпаллар алмаштирилган, дренаж тизими ҳолати ўрганилган, шағаллар текширувдан ўтказилган.
Аввалроқ ушбу йўналишда қатновлар тахминан 18-октябрдан қайта йўлга қўйилиши мумкинлиги айтилган эди. Бироқ синов жараёнларини янада такомиллаштириш ҳамда келгусида поездлар ҳаракатини олдингига нисбатан икки баробар тезлаштириш, шунингдек, оралиқ вақт интервалларини максимал даражада қисқартириш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойи бошида йўналиш қайта ишга туширилиши кутилмоқда. Ҳозирги пайтда ушбу йўналишда поездлар синов тариқасида (йўловчиларсиз) ҳаракатланмоқда.
Хабарда синов натижалари муваффақиятли якунланиб, барча техник талаблар тўлиқ тасдиқлангач, йўналиш йўловчилар учун ўз фаолиятини қайта бошлаши айтилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ