Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилади

Сақлаш
12:04 / 13.10.2025 9 0

Ўзгидромет 17 октябргача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унда ёзилишича, иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади, фақат энг чекка шимолий ҳудудларда 14 октябрь кунлари қисқа муддати ёмғир ёғади.

 

Ҳарорат фони кечалари +10– +13 даража атрофида, баъзи жойларда +15 даражагача, кундуз кунлари +25– +28 даража, жанубда +30– +33 даражагача бўлади.

 

«Бу ўртача иқлим меъёридан юқоридир», дейилади хабарда.

 

13-14 октябрь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечаси +10– +13 , кундузи +25– +28 даражада бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//