Жамият
Ижтимоий тармоқларда Метан «заправка»ларга лимит қўйилмоқда, улар фаолияти тўхтатилиши мумкин» мазмунидаги хабарлар тарқалди.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бу маълумотлар мутлақо асоссиз эканини маълум қилди.
«Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида газ таъминоти тизимидаги айрим газ тақсимлаш станцияларида техник-профилактика ишлари амалга оширилган. Таъмирлаш ишлари олиб борилган вақтда газ босими пасайгани сабабли айрим метан заправкалар фаолиятида қисқа муддатли узилишлар кузатилган», дейилади хабарда.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ вақтинчалик ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраган.
Маълум бўлишича, ҳозирда республика бўйича метан «заправка»лар белгиланган тартибда фаолият юритмоқда. Табиий газ уларга газ таъминоти корхоналари билан тузилган шартномалар асосида етказиб берилмоқда.
Хабарда ижтимоий тармоқларда ёлғон ёки текширилмаган маълумотларни тарқатиш орқали аҳоли орасида саросима ва шубҳа уйғотиш ҳолатлари қонун билан тақиқлангани, ҳамда бундай хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик белгилангани эслатиб ўтилган.
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
77975
Жамият
56857
Жамият
56087
Жамият
51139
Жамият
//
Изоҳ йўқ