Тинчлик бўйича Нобель мукофоти венесуэлалик мухолифат лидери Мария Мачадога берилди

Сақлаш
15:06 / 10.10.2025 26 0

Норвегия Нобель қўмитаси Тинчлик бўйича 2025 йилги Нобел мукофотини жасур ва фидойи, демократия учун курашувчи венесуэлалик аёл Мария Корина Мачадога берилишга қарор қилди.

 

Мукофот Мария Мачадога Венесуэла халқи учун “Демократик ҳуқуқларини таъминлаш йўлидаги тинимсиз меҳнати ва диктатурадан демократияга адолатли ва тинч ўтишга эришиш йўлидаги кураши” учун тақдим этилди.

 

“Мария Корина Мачадо Венесуэлада авторитаризм кучайиб бораётган бир вақтда демократия учун курашга бошчилик қилган. Мачадо хоним муҳандислик иши ва молия соҳаларида таълим олиб, бир муддат фаолият юритган. 1992 йилда у Каракасдаги бошпанасиз болаларга ёрдам берадиган Atenea Foundation фондига асос солган”, дейилади Нобель қўмитасининг ахборотида.

 

Орадан 10 йил ўтган у эркин ва адолатли сайловлар учун курашадиган, сайлов мониторинги бўйича таълим ва мониторинг олиб борадиган “Súmate” ташкилоти асосчиларидан бирига айланади. 2010 йилда у рекорд даражада овоз йиғиб, Миллий ассамблеяга сайланади. 2014 йилда эса мамлакатдаги режим уни лавозимидан четлатилиб, “Vente Venezuela” мухолифат партиясинини бошқаради. 2017 йилда бўлса сиёсий қарашлар хилма-хиллигига қарамай мамлакатнинг демократик кучларини бирлаштирган “Soy Venezuela” альянсига асос солинишига ёрдам беради.

 

2023 йилда у 2024 йилги президентлик сайловлари учун ўз кандидатурасини илгари суради. Унга сайловда иштирок этиш таъқиқлангач у бошқа мухолифатчи Эдмундо Гонсалеса Уррутиа номзодини қўллаб-қувватлайди. Мухолифат кенг ёйилиб, унинг сайловлардаги ҳақиқий ғалабасини тасдиқловчи тизимлаштирилган ҳужжатларни тўплайди. Режим кандидат ғалабасини эълон қилиб, ҳокимиятни мустаҳкамлайди.

 

Қайд этилишича, Мачадо хоним энг аввало Венесуэлада демократияни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун Тинчлик бўйича Нобель мукофотига эга бўлмоқда. Бироқ демократия халқаро миқёсда ҳам ортга чекинмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//