
Маданият
Венгриялик ёзувчи Ласло Краснахоркаи “қиёмат даҳшати шароитида санъатнинг кучини яна бир бор тасдиқлаган ишончли ва башоратли ижоди учун” 2025-йилда адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори бўлди.
“Краснахоркаи Ласло — Кафка ва Томас Бернхардга бориб тақаладиган Марказий Европа анъаналарига мансуб буюк эпик ёзувчи”, — дея таъкидлади Нобел қўмитаси.
Ласло Краснахоркаи 1985-йилда “Сатанин тангоси” романи нашр этилгандан сўнг машҳурликка эришган. Унинг бошқа машҳур романлари орасида “Қаршилик меланхолияси” ва “Уруш ва уруш” бор. Краснахоркаи 2015-йилда Халқаро Букер мукофоти совриндори ҳам бўлган.
Тинчлик мукофоти лауреати 10-октябрь куни эълон қилинади. 1969-йилда Швеция Банки томонидан таъсис этилган, Алфред Нобел хотирасига бағишланган иқтисодий фанлар бўйича мукофот 13-октябрь куни топширилади. Лауреатларни тақдирлаш маросими 10-декабрь куни Стокголмда (Швеция) бўлиб ўтади.
Сиёсат
Илм-фан
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ