Жамият
18-сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар суди Ўзбекистон президентини ҳақорат қилган фуқарога нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Суд ҳужжатида таъкидланишича, Оҳангарон шаҳрида яшовчи 18 ёшли судланувчи ўзига тегишли Инстаграм профили орқали Ўзбекистоннинг биринчи ва амалдаги президентлари тасвирланган фотосурат остида Шавкат Мирзиёевга нисбатан ҳақоратомуз мазмундаги изоҳ қолдирган.
Суд-сиёсатшунослик лингвистик экспертизаси хулосасига кўра, изоҳда президентга қарши қаратилган, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, обрўсизлантирувчи фикрлар, ғоялар ва сўзлар мавжудлиги аниқланган.
Нима учун бундай изоҳ қолдиргани ва мақсади нима бўлгани ҳақидаги саволга судланувчи ҳеч қандай мақсад бўлмагани, изоҳни ўйламасдан ёзганини айтди.
У айбига тўлиқ иқрорлик билдирди.
Суд айбланувчини Жиноят кодексининг 158-моддасининг 3-қисми (Ўзбекистон президентини интернетдан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш) билан айбли деб топиб, унга нисбатан 2-йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.
Шунингдек, унинг зиммасига қуйидаги қўшимча чекловлар юклатилди:
Алкоголли ичимликлар истеъмол қиладиган ва кўнгилочар жойлар (кафе, бар, ресторанлар)га бормаслик;
оммавий тадбирлар (намойишлар, митинглар)да иштирок этмаслик;
жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик;
маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз, яшаш жойини ўзгартирмаслик ҳамда Тошкент вилоят ҳудудидан ташқарига чиқмаслик.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77371
Жамият
56500
Жамият
55700
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ