
Жамият
“Ўзгидромет” дам олиш кунларида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши ҳақида маълумот берди.
Айтилишича, дам олиш кунларида Ўзбекистон бўйича илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 10-октябрда эрталаб Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кундузги вақтларда 23-28 даража, жанубда ва чўл ҳудудларида 29-30 даражагача кўтарилади. Энг илиқ ҳаво шанба куни бўлади, кундузи 28-30 даражагача, жануб ва чўл ҳудудларда 32 даражагача кўтарилади. Кечаси 10-15 даража атрофида бўлади.
10-11-октябрда шимолда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда: ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат:
– 10-октябрда 24-26 даража;
– 11-октябрда кечаси 10-12 даража, кундузи 26-28 даража;
– 12-октябрда кечаси 12-14 даража, кундузи 26-28 даража бўлади.
Сиёсат
Илм-фан
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ