«InnoWeek–2025» – «Чегарасиз ғоялар» халқаро ҳафталиги расман очилди

Сақлаш
17:19 / 09.10.2025 10 0

9 октабр куни CAEx – Ўзбекистон халқаро кўргазмалар марказида «Чегарасиз ғоялар» шиори остида VIII Инновацион ғоялар халқаро ҳафталиги «InnoWeek–2025» очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

 

 

Мамлакат ҳукумати аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари вакиллари, йирик илмий марказлар олимлари, технологик соҳа экспертлари, стартап экотизим иштирокчилари, ёш инноваторлар ва ихтирочилар қатнашган ушбу тадбирда иштирокчилар инновациялар йўналишидаги нафақат маҳаллий, балки халқаро янгиликлар, ихтиролар, стартаплар, ишланма ва лойиҳалар билан ҳам танишиш имкониятига эга бўлди.

 

 

Инновацион лойиҳалар акс этган павильонларда Хитой, Корея, Япония, Малайзия, БАА, Эрон, Германия, Венгрия ва Қозоғистон каби давлатларнинг инновацион компаниялари ва технологик марказлари ўз илғор маҳсулот ва технологияларини тақдим этмоқда.

 

 

Инновацион ғоялар халқаро ҳафталиги доирасида иштирокчилар учун илм-фан, технология ва инновациялар соҳасидаги билим ва кўникмаларни ошириш, шунингдек, халқаро тажриба алмашишимкониятини берувчи 30 дан ортиқ илмий-амалий тадбирлар ташкил этилиши, хусусан, 18 та халқаро даражадаги форум, конференция ва семинарлар, шунингдек, 11 та маҳаллий мутахассислар учрашуви ва тақдимотлар ўтказилиши кўзда тутилган.

 

 

Мазкур тадбирлар инновацион экотизим вакиллари, олимлар, ёш тадқиқотчилар, стартапчилар ва соҳага қизиқувчилар учун долзарб мавзуларни муҳокама қилиш, энг сўнгги илмий янгиликлар билан танишиш ва халқаро экспертлар билан бевосита мулоқотда бўлиш учун ноёб имконият яратади.

 

 

«InnoWeek–2025» нафақат инновацион маҳсулотлар кўргазмаси, балки келажак технологияларини шакллантиришга хизмат қилувчи мулоқот ва билим алмашинуви майдонига айланди.

 

 

Тадбирлар орасидан шунингдек, «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими ҳам жой олди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//