
Жамият
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири 1-октябрь куни вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик содир этган жиноятчиларга кимёвий кастрация қўллаш қоидаларини ўзгартирувчи буйруқни имзолади. Эндиликда педофиллар озодликка чиқишидан олти ой олдин кастрация қилинади.
Бундай чора 18 ёшдан ошган, болаларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан тайинланади. Қарор суд томонидан қабул қилинади ва дарҳол кучга киради. Жараён бевосита маҳкум жазони ўтаётган муассасада ўтказилади.
Агар маҳкум пробацияда бўлса ёки жарима тўлаши керак бўлса, кастрация амбулатория психиатрия ёрдами кўрсатадиган клиникада амалга оширилади.
Кимёвий кастрация озодликка чиқишдан 6 ой олдин қўлланилади. Тайёргарлик кўриш учун қамоқхона маъмурияти муддат тугашидан 12 ой олдин ҳужжатларни тўплаб, судга юборади. Суд маҳкумнинг руҳий муаммолари ёки жинсий зўравонликка мойиллиги бор-йўқлигини аниқлаш учун суд-психиатрия экспертизасини тайинлайди.
Бу ўзгаришлар аллақачон руҳий касаллик ташхиси қўйилган, аммо жиноят учун жавобгарликни истисно қилмайдиган шахсларга тааллуқли эмас. Бундай одамларга суд олдиндан бошқа тиббий чораларни белгилаши мумкин. Янги тартиб 2025-йил 17-октябрдан кучга киради.
Қозоғистонда 2022-йилдан бошлаб педофиллар электрон билагузук тақа бошлаган. 2024-йилда депутатлар вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар содир этган шахсларга жарроҳлик йўли билан кастрация қилиш масаласини муҳокама қилган эди.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ