Ўзбекистонда Meta компанияси ўз ваколатхонасини очиши кутилмоқда

Сақлаш
11:47 / 08.10.2025 12 0

Ўзбекистонда Facebook, Instagram, WhatsApp, Threads тармоқларини ўз ичига олган Мета компанияси ўз ваколатхонасини очиши мумкин. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

7-октябрь куни агентликда компания вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Хусусан, Мета’нинг Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари учун давлат сиёсати бўйичадиректорир Сарим Азиз, Марказий Осиё, Мўғулистон, Шри-Ланка ва Малдив ороллари учун давлат сиёсати бўйича раҳбар Сенура Абейвардена, Марказий Осиё, Гонконг ва Тайван бўйича ҳукумат билан алоқалар ва ижтимоий ташаббуслар бўйича раҳбар Аурора Ли ҳамда Марказий Осиё ва Мўғулистон учун давлат сиёсати бўйича минтақавий менежер Ерасил Калихан иштирок этди.

 

Муҳокамада Ўзбекистонда Мета ваколатхонасини очиш истиқболлари, рекламани илгари суриш ва компания платформаларида жойлаштиришда фирибгарликнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Шунингдек, контентни монетизация қилиш ва мамлакатдаги рақамли контент яратувчиларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

 

Томонлар рақамли платформаларни тартибга солиш, фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш ва адолатли монетизация тизимини ривожлантириш бўйича тўғридан тўғри мулоқот ўрнатиш ва тажриба алмашиш муҳимлигини қайд этди.

 

ИЛМА учрашувда рақамли хавфсизлик, реклама шаффофлиги, масъулиятли рақамли хулқ-атворни тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганини қайд этди. Томонлар ўзаро ҳамкорликни давом эттириш ва унинг муайян йўналишларини ўрганишга келишиб олди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//