
Жамият
Инстаграм контент соҳасида маданий тенденцияларни ўзгартираётган ва чегараларни йўқ қилаётган муаллифларга бериладиган янги мукофотни эълон қилди. Дастлабки 25 нафар совриндор ўз мукофотларини келаси ҳафтадаёқ қўлга киритади.
Мукофот ҳакамлар ҳайъати таркибига Инстаграм раҳбари Адам Моссери, режиссёр Спайк Ли, дизайнер Марк Жейкобз, машҳур ютубер Маркес Браунли, актриса Яра Шаҳиди, визажист Пет Макграт ва бошқалар кирган.
Ғолибларга пул мукофоти эмас, балки рамзий мукофот — британиялик дизайнер Грейс Уэлс Боннер томонидан яратилган олтин узук берилади. Бундан ташқари, уларнинг Инстаграм профиллари рақамли олтин узук билан белгиланади ва уларга ўз постларида пайдо бўладиган “Like” тугмачасининг ўз талқинларида яратиш имконияти берилади.
“Биз бу ғояни қандай амалга ошириш ҳақида ўйлаганимизда, ғолибларни Инстаграм руҳида тақдирлашни истадик. Биз биламизки, профиль — бу ижодкорлар кимлигини ва нима билан шуғулланаётганини кўрсатадиган муҳим майдондир. Шунинг учун ғолиблар ҳикоя жойлаганида, уларнинг профиль сурати атрофида одатдаги ҳикоя ҳалқаси ўрнига эксклюзив олтин ҳалқа пайдо бўлади”, дейилади компания баёнотида.
У бутун иловада — уларнинг профилида ҳам, тасмасининг “Stories” бўлимида ҳам кўрсатилади. Ғолиблар, шунингдек, ўз профилининг фон рангини созлаши ҳамда “Like” тугмасининг ўз услуби ва ижодий ғоясига мос вариантини яратишлари мумкин бўлади. Буларнинг барчаси уларни келгуси йилда янги илҳом ва ғоялар сари ундашга қаратилган.
Компаниянинг ўзи уни ижодкорлар учун “Оскар” мукофотига қиёслайди, аммо тақдирлаш маросими режалаштирилмаган.
Инстаграм’нинг расмий блогида шундай изоҳ берилган: “Бу мукофот — таваккал қилишдан қўрқмайдиган, ўз йўлидан борадиган инсонлар ҳақидадир. Улар ижод орқали одамларни бирлаштиради ва эътирофга лойиқдир.”
Илк номзодларнинг номи 16-октябрь куни эълон қилинади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ