Жамият
Хабар берилишича, воқеа жорий йилнинг 7 октябр куни тунги соат 00.05 да содир бўлган. Тошкент шаҳри Юнусобод туманидан оқиб ўтувчи “Бўзсув” каналида чўкаётган фуқаро ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган гвардиячилар томонидан қутқариб олинган. Ҳодиса жойида тиббий ёрдам келгунга қадар гвардиячилар жабрланувчини сувдан чиқариб олиб, дастлабки тиббий ёрдамни кўрсатган.
“Олиб борилган дастлабки ўрганишлар натижасида ушбу фуқаро Тошкент шаҳрида яшовчи К.К. эканлиги аниқланди. Ҳозирги пайтда К.К. шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ