 
                   
                    Иқтисод
Сентябрь ойида 28 мингдан ортиқ фуқаро фарзанд туғилганида бериладиган суюнчи пулини олди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, ушбу ойда 40 611 мингта фуқаро учун 47,9 миллиард сўм бир марталик нафақа тўловлари амалга оширилган. Шундан 25,6 миллиард сўми 28 784 нафар фуқарога фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик суюнчи пули бўлса, дафн этиш учун 11 827 нафар фуқарога 22,3 миллиард сўм нафақа тўланди.
Бунда суюнчи нафақасини бола туғилгандан сўнг 6 ой ичида унинг отаси ёки онаси шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан “Халқ банки”нинг исталган филиалига мурожаат қилиб ёки мобил телефондан “Хазна” иловаси орқали олиш мумкин.
Дафн этиш нафақаси ҳам шу тартибда ФҲДЁ бўлими томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома берилган шахсга тўланади.
Агар мурожаат қилувчи шахснинг ҳуқуқи бўлмаса, суд томонидан муомалага лаёқациз деб топилган бўлса ёки фуқаронинг ўлими қайд қилинганидан сўнг 60 кундан кейин мурожаат қилинса, нафақа тўлаш рад этилади.
Бугунги кунда суюнчи нафақаси миқдори 893 513 минг сўм, дафн этиш нафақаси эса 1 884 000 минг сўмни ташкил этади.
 
                  Сиёсат
 
                  Жамият
 
                  Сиёсат
 
                  Сиёсат
 
                  Маданият
Маданият
 77327
             77327
          Жамият
 56478
             56478
          Жамият
 55670
             55670
          Жамият
 50729
             50729
          Жамият
//
Изоҳ йўқ