Ғафур Ғулом метро бекатида чақалоқ дунёга келди

Сақлаш
09:30 / 07.10.2025 20 0

6 октябрь куни Тошкент метросининг Ғафур Ғулом бекатида чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Тошкент метрополитени хабар берди.

 

Унга кўра, поездларни кутиб олиш ва жўнатиш бўйича навбатчи ходим Махамаджонова Наимага хизмат давомида бекат ўтиш йўлагидаги ички ишлар ходими томонидан йўловчи аёлнинг ҳолати бўйича хабар берилган. Наима Махамаджонова вазиятни тўғри баҳолаб, биринчи ёрдам кўрсатади.

 

Аёлнинг фарзандини соғ-омон дунёга келтиришига кўмаклашиб, чақалоқ соғлиги учун керакли ёрдамларни кўрсатган: киндик қисмини боғлаб, чақалоқнинг нафас олиш рефлексини фаоллаштирган ходим бу билим-кўникмаларини хизмат фаолияти давомида ўзлаштиргани қайд этилади.

 

Бу вақт ичида тез ёрдам хизмати ва аёлнинг яқинлари чақирилган. Тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар метро ходимлари томонидан она ва бола ҳолати назоратга олинган.

 

Ҳозирда она ва чақалоқнинг соғлиги яхши, улар шифохонага етказилгани таъкидланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//