Миржалол Неъматов жавобгарликка тортилди

Сақлаш
10:51 / 06.10.2025 6 0

Адлия вазирлигига Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти аъзоси Фарҳод Мўминов томонидан мурожаат келиб тушган.

 

Унда айтилишича, муаллиф Фарҳод Мўминовга тегишли бўлган «Қўшни қиз» ҳамда «Мен турганда» номли шеърлар ижрочи Миржалол Неъматов томонидан муаллифнинг рухсатисиз ижро этилган.

 

Мўминов ўз мурожаатида мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқий чора кўрилишини сўраган.

 

Ўрганиш мобайнида Миржалол Неъматов «Қўшни қиз» ҳамда «Мен турганда» номли шеърларни муаллиф рухсатисиз фойдалангани аниқланган. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.

 

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг биринчи қисми билан жарима жазоси тайинланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//