
Жамият
Ўзбекистон Хоразмда Марказий Осиёдаги биринчи барқарор авиаёқилғи заводини қуришни бошлайди. 5,9 млрд долларлик ушбу лойиҳа Австралиянинг Allied Biofuels компанияси томонидан амалга оширилади. Бу ҳақда компания вакиллари Газета.ўз нашрига маълум қилган.
Унга кўра, йилига юз минглаб тонна авиаёқилғи, дизель ва қайта тикланувчи ёқилғилар ишлаб чиқарувчи ушбу завод Хоразмнинг Тупроққалъа туманида жойлашиб, Марказий Осиёдаги биринчи тўлиқ интеграциялашган биологик қайта ишлаш корхонасига айланади.
У йилига 382 минг тонна барқарор авиаёқилғи (SAF), 152 минг тонна электро-синтетик SAF (e-SAF) ва 11 минг тонна қайта тикланувчи («яшил») дизель ишлаб чиқариши режалаштирилган. Охиргисини ишлаб чиқариш 2 ГВт қувватга эга электролизёрлар ёрдамида олинадиган водород ҳисобига таъминланади.
«Лойиҳа Ўзбекистоннинг 2030 йилгача углерод нейтраллигига эришиш бўйича миллий иқлим стратегиясига мос келади. Ноль ажралмали ёқилғи ишлаб чиқаришнинг саноат миқёсида йўлга қўйилиши транспорт ва саноатда қазилма ёқилғидан фойдаланишни камайтиради, иссиқхона газлари ажралиб чиқишини қисқартиради ва мамлакатнинг яшил энергетикага ўтиш жараёнини тезлаштиради», — дейди компания вакилларидан бири.
Альфред Бенедиктга кўра, келишув компания ва ҳудуд учун «тарихий воқеа» ҳисобланади. Вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов таъкидлашича, лойиҳанинг амалга оширилиши Хоразмнинг яшил энергетика маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамлайди, юзлаб иш ўринларини яратади ва ҳудуд иқтисодиёти ривожига катта ҳисса қўшади.
Allied Biofuels Ўзбекистонда июль ойида рўйхатдан ўтган. Унинг раҳбари Альфред Бенедикт айни пайтда Австралиянинг Allied Green Ammonia компаниясининг ҳам бошлиғи ҳисобланади.
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ