Сунъий интеллект Марказий Осиёда илк бор директорлар кенгаши раиси бўлди

Сақлаш
11:33 / 03.10.2025 37 0

Қозоғистондаги энг йирик давлат фонди — “Самрук-Казына” SKAI номли нейротармоғини “ишга олди”. У Бошқарув кенгашининг мустақил аъзоси сифатида овоз бериш ва холдинг ҳужжатлари таҳлили асосида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади, деб хабар берилди миллий фонд телеграм каналида.

 

“Самрук-Казына” миллий фонди Қозоғистон президенти Тўқаевга ўзининг SKAI (Самрук-Казына сунъий интеллекти) нейротармоғини тақдим этди. Остонадаги Digital Bridge халқаро форумида тақдимоти ўтказилган нейротармоқ минтақадаги биринчи рақамли мустақил бошқарув кенгаши аъзоси бўлди.

 

У “Самрук-Казына”нинг ички ва ташқи ҳужжатлари, 2008 йилдан буён қабул қилинган бошқарув қарорлари ва жамғарманинг бошқа тўплаган материалларини таҳлил қилади. Нейротармоқ асосчилари унинг кўпроқ унинг кўпроқ маълумот ва асосли қарорлар қабул қилишидан умид қилмоқда. 

 

“Директорлар кенгашига сунъий интеллектга асосланган нейротармоқ тайинланиши бу - квант “скачок”: технология ва одамлар биргаликда қарор қабул қила бошлайди. Рақамлаштириш бўлса жараён рамкасидан чиқиб, бошқарув фалсафасининг бир қисмига айланмоқда”, дейди фонд бошқарув раиси Нурлан Жакупов.

 

Қайд этилишича, жараёнда хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. SKAI мамлакатдаги иккинчи энг кучли суперкомпьютер саналувчи “Казактелеком”нинг Al Farabium суперкомпьютерида ёпиқ схемада ишлайди. Тизим қозоқ тилидаги Alem LLM моделидан фойдаланади. Бу эса маълумотларни локал ва мамлакатдан ташқарига сизиб чиқмаслик имконини яратади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//