Жамият
Ўзгидромет 3-5-октабр кунлари Республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини маълум қилди.
Бугун республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кун давомида республиканинг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +18…+23 даража атрофида, жанубда +25…+27 даражагача бўлади. Кундузи чўл ҳудудларда, 4−5-октабр кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат кундуз кунлари +20…+25 даража бўлади. Айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади.
Пойтахт Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-октабрда +20…+22 даража, 4-октабрда кечаси +10…+12 даража, кундузи +23…+25 даража, 5-октабрда кечаси +10…+12 даража, кундузи +21…+23 даража бўлади.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ