Жаҳон
2 октябрь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Дигитал Бридге 2025 халқаро форуми доирасида Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуровни қабул қилди. Бу ҳақда Қозоғистон республикаси президенти матбуот хизмати — Акорда хабар берди.
Томонлар ўртасидаги суҳбатда таълим, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Президент Telegramнинг мамлакат рақамли кун тартибини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини юқори баҳолади.
Компания расман Астана Ҳуб аъзосига айланиб, мамлакатда ўз офисини очиш билан бирга АИэм.Аи марказида сунъий интеллект лабораторияларини ишга туширган. Дуров шунингдек, Қозоғистон президентига сунъий интеллект соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳақида айтиб берган.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ