Жорий йил 1 октябрдан микро-молия ташкилотларини лицензиялаш тартиби тўлиқ бекор қилинади

Сақлаш
17:21 / 20.08.2021 976 0

    Кўплаб мурожаатларда  бизнесни молиялаштириш манбаларини янада кўпайтириш мақсадида, нобанк кредит ташкилотларини очиш ва юритишга бўлган мавжуд талабларни камайтириш ва енгиллаштириш сўралган.

   Шунинг учун,  жорий йил 1 октябрдан  микро-молия ташкилотларини лицензиялаш тартиби  тўлиқ бекор қилинади. Энди, улар фаолиятини бошлаши учун,  фақат-гина Марказий банк реестрига киришлари кифоя.
Шунингдек, бундан буён,  уларга касса хоналари ташкил этиш,  ҳудудларда филиаллар очиш учун  Марказий банкнинг розилигини олиш шарт бўлмайди.


   Улар томонидан тадбиркорларга бериладиган микрокредит (300 миллион сўм)  ва микролизинг (600 миллион сўм) учун  амалдаги чекловлар ҳам, олиб ташланади.


    Шу билан бирга,  микромолия ташкилотларига  бошқа ташкилотлардан маблағлар жалб қилиш,  облигациялар чиқариш ҳуқуқлари ҳам берилади.
Шунингдек, ушбу ташкилотлар,  худди банклар каби,  тўловларни қабул қилиш ваколатига ҳам эга бўладилар.
Умуман,  ушбу янги имкониятлар ҳисобидан ҳам,  кредит бозорида тадбиркорларимиз учун,  йилига қўшимча 10 триллион сўм маблағ шаклланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//