
Маданият
Ҳукуматнинг 2025 йил 27 сентябрдаги 606-сонли қарори билан “Драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги мукофот тўғрисида” ҳамда “Ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофот тўғрисида”ги низомлар тасдиқланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналида маълум қилинди.
Ғолиблар ҳар 2 йилда 1 маротаба танлов асосида аниқланиб, режиссура ва драматургия соҳаларида фаол ижод қилаётган режиссёр ва драматурглар театрлар репертуарини долзарб мавзудаги саҳна асарлари билан бойитишга қўшган муносиб ҳиссаси учун мукофот билан тақдирланади.
Ғолибларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 50 баробари миқдорида 1 марталик пул мукофоти ҳамда диплом ва статуэткалар берилади.
Ижодкорларни мукофотлар билан тақдирлаш бўйича таклифлар тегишли ташкилотлар томонидан Маданият вазирлигига тақдим этилади. Вазирлик номзодлар бўйича таклифларни кўриб чиқиб, танлов ўтказилаётган йилнинг 1 февралигача тегишли комиссияга тақдим этади. Комиссия 1 мартгача номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ҳар бир мукофот бўйича энг муносиб 1 нафардан номзод бўйича якуний қарор қабул қилади.
Мукофотлар 27 март – Халқаро театр куни арафасида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ёки унинг тегишли ўринбосари томонидан тантанали тарзда топширилади.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ