Олийгоҳ битирувчиларининг амалиёт ўташ тартиби белгиланди

Сақлаш
16:05 / 02.10.2025 43 0

Ҳукумат қарори «Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг амалиёт ўташи ва уларни ишга жойлаштириш тизимини рақамлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

 

Унга биноан, энди таълим ташкилоти ҳар йили 1 октябргача «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАКга (Дастур) киритилган корхона билан битирувчилар амалиётини ўташи бўйича шартнома тузиш учун платформа орқали ушбу корхонага сўров юборади.

 

Шундан сўнг, амалиётни ташкил этиш бўйича таълим ташкилоти ва корхона ўртасида шартнома (амалиёт бошланишидан камида 3 ҳафта олдин) платформа орқали расмийлаштирилади.

 

Таълим ташкилоти ҳар йили якуний давлат аттестацияси хулосаси асосида битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни платформага киритади.

 

Шунингдек, корхона ҳам Дастурга ҳар ойнинг 25-санасигача ўзлари учун зарур кадрлар, шу жумладан, вакант лавозимлар ҳақидаги маълумотларни киритиб боради.

 

Ишга қабул қилинган ва меҳнат шартномалари Дастурда рўйхатдан ўтказилган битирувчилар эса платформада автоматик тарзда “бандлиги таъминланган” сифатида қайд этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//