Эмланмаган ходимлар масофадан ишлашга ўтади

Сақлаш
22:56 / 12.01.2022 1048 0

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимов матбуот анжуманида ташкилотлардаги эмланмаган ходимлар 15 январдан бошлаб масофадан ишлашга юборилишини маълум қилди.

 

 «15 январга қадар барча компаниялар мажбурий эмлаш ҳақида хабардор қилинади. Ташкилотлардаги эмланмаган ходимлар масофадан ишлашга юборилади. Келгуси беш кун ичида ишчилари биринчи вакцина олган муассасалар аввалгидек ишлашда давом этишлари мумкин», — деган Анвар Алимов матбуот анжуманида.

 

Шунингдек, у соғлиғи сабабли эмланиши мумкин бўлмаганлар масофадан ишлашга мажбур бўлишларини қўшимча қилди. Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев бунда ҳеч қандай жазо чоралари қўлланилмаслигини айтган.

 

«Бугунги кунда 78-протокол асосида қўлланилган жарималар энди кучга эга эмас. Яқин келажакда фақат хабарнома кампаниясини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Қонунчилик даражасида жазо чоралари йўқ. Бизнинг асосий вазифамиз — ҳар бир фуқаронинг тинчлиги ва фаровонлигини сақлашга кўмаклашишдир. Биз бундай даврда бизнесни янада мураккаблаштиришга интилмаймиз», — деган у.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//