
Жамият
Бугун, 2 октябрь санасидан бошлаб Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун ариза қабул қилиш қайтадан очилди. Аризаларни соат 9:00 дан бошлаб юбориш мумкин.
Мазкур жараёнда субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми учун шартномалар берилади.
Бунинг учун Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки «my.gov.uz» орқали мустақил равишда ариза топшириш лозим бўлади.
Маълумот учун, субсидия ажратишда ижтимоий мезон ишлаб чиқилган бўлиб, бунда аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплаши мумкин.
Жумладан, ойлик маошга қараб ҳудудларда (Қорақалпоғистон ва вилоятлар) қуйидагича балл берилади:
▪️ МҲТЕКМнинг 2,7 баробаридан 7 баробаригача ёки 3 431 700 сўмдан 8 897 000 сўмгача — 10 балл;
▪️ МҲТЕКМнинг 7 баробаридан кўп ва 8 баробаригача ёки 8 897 000 сўмдан 10 168 000 сўмгача — 5 балл.
Тошкент шаҳрида эса қуйидагича:
▪️ МҲТЕКМнинг 2,7 баробаридан 8 баробаригача ёки 3 431 700 сўмдан 10 168 000 сўмгача — 10 балл;
▪️ МҲТЕКМнинг 8 баробаридан кўп ва 9,2 баробаригача ёки 10 168 000 сўмдан 11 693 200 сўмгача — 5 балл.
Бундан ташқари, республика бўйича ариза берувчи ёки унинг оиласига тегишли мулк ёки турар-жой бўлмаса 20 балл берилади.
Шунингдек, «Лабор-мигратион» дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти — 10 балл, 30 ёшгача бўлган ёшлар — 5 балл, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз оналар) — 5 балл, «Тиббий ижтимоий экспертиза» тизимидан рўйхатдан ўтганлар 5 балл олади.
Маълумотда ёзилишича, 2024 йилдан бошлаб янги уйлар учун ипотека кредитларига субсидиялар қатъий белгиланган 30 млн сўм миқдорида тўлаб берилмоқда.
Талабгор хоҳиши билан субсидия қуйидаги тартибда ҳам тўланиши мумкин:
▪️ дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида;
▪️ фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига.
Ўзбекистонликларга субсидия асосида ипотека кредити Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача берилади.
Агарда дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш танланадиган бўлса, 50 млн сўмгача субсидия олиш мумкин бўлади.
Субсидияга топширилган аризаларнинг рад этилиш ҳолатлари:
▪️ тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
▪️ тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
▪️ илгари имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда субсидия олганлар (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) такрорий мурожаат этганда;
▪️ жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда.
Талабгор фуқаро субсидияга ёзилиш учун «my.gov.uz» порталига кириб, «Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш» хизмати орқали ариза топширади.
Жамият
Илм-фан
Спорт
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ