
Жамият
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон Фанлар академияси(TWAS)нинг навбатдаги Бош конференциясида Ўзбекистон Фанлар академияси витсе-президенти, профессор Шаҳло Турдиқуловага мазкур конференцияда расмий диплом тантанали равишда топширилди.
Таъкидлаш лозим, Турдиқулова жорий йил бошида Жаҳон Фанлар академияси академиги этиб сайланган эди.
Маълумот учун, TWAS 1983 йили ташкил этилган нуфузли халқаро академия бўлиб, дунё бўйлаб энг йирик ва таниқли олимларни бирлаштиради.
Академияда 100 дан ортиқ мамлакатдан 1 400 нафардан зиёд етакчи олим бўлиб, таркибида Нобель мукофоти соҳиблари ҳамда турли соҳаларда улкан ютуқларга эришган етакчи олимлар фаолият юритади.
Хабарда айтилишича, бу йилги конференция кун тартибида соғлиқни сақлаш, иқлим ўзгариши, барқарор ривожланиш ва инновациялар каби долзарб мавзулар муҳокама қилинмоқда.
Жамият
Илм-фан
Спорт
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ