Ўзбекистонда ўқитувчилар сони ўн йилда қанчага ошди?

Сақлаш
11:08 / 01.10.2025 16 0

Ўзбекистонда ўқитувчилар сони ўн йилда 43,4 фоизга ошгани маълум қилинди.

 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/25-ўқув йили бошига умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони 564,9 минг нафарни ташкил этди (ўриндошларсиз).

 

Мазкур кўрсаткич 2015/16-ўқув йили бошига нисбатан 170,9 минг нафарга ёки 43,4 фоизга ошган. Ўқитувчиларнинг 71 фоизи (401,3 минг нафар) аёллар, 29 фоизи (163,6 минг нафар) эркаклардир.

 

Умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони йиллар кесимида:

 

– 2015/16-ўқув йили бошига — 385 минг нафар;

– 2016/17 -ўқув йили бошига — 390,6 минг нафар;

– 2017/18-ўқув йили бошига — 409,4 минг нафар;

– 2018/19-ўқув йили бошига — 444,2 минг нафар;

– 2019/20-ўқув йили бошига — 486,6 минг нафар;

– 2020/21-ўқув йили бошига — 508 минг нафар;

– 2021/22-ўқув йили бошига — 510 минг нафар;

– 2022/23-ўқув йили бошига — 521,6 минг нафар;

– 2023/24-ўқув йили бошига — 547,8 минг нафар;

– 2024/25-ўқув йили бошига — 564,9 минг нафар.

 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь—июнь ойларида республикада ишга туширилган мактаблар сони 68 тани ташкил этди. Уларнинг 34 таси қишлоқ жойларга тўғри келади. Ҳудудлар бўйича янги мактаблар сони қуйидагича:

 

– Андижон вилояти — 35 та;

– Бухоро вилояти — 19 та;

– Хоразм вилояти — 7 та;

– Наманган вилояти — 6 та;

– Қорақалпоғистон Республикаси — 1 та.

 

Мамлакатда 2023/24-ўқув йили бошига фаолият юритаётган умумтаълим муассасалари (мактаб) сони 10 750 тани ташкил этган. Жорий йилда янги мактаблар қуриш учун Ислом тараққиёт банкидан 200 миллион доллар жалб қилинди. Бунинг эвазига янги мактаблар қурилиб, 72 мингта ўқувчи ўрни яратилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//