2026 йил охиригача 32 та туман ва шаҳарда бошқарув тартиби янгиланади

Сақлаш
17:56 / 30.09.2025 20 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туман ва шаҳар ҳокимликлари фаолиятини такомиллаштиришга доир Фармони лойиҳаси билан 2026 йил охирига қадар 32 та туман ва шаҳарда бошқарув тартиби янгиланади.

 

Унга кўра 9 та вазирлик ва идоранинг ҳудудий бўлинмалари ҳокимликка қўшилади:
 
       1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
       2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
      3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
      4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
      5. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
     6. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги
     7. Маданият вазирлиги
     8. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
     9. Ёшлар ишлари агентлиги


Бунда ҳоким ушбу тузилмаларга тўлиқ раҳбарлик қилади ва кадрларни тайинлаш ёки ишдан олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//