Жамият
1 октабрдан мопед ва скутерларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади. Ушбу тартиб Вазирлар маҳкамасининг 12 апрелдаги қарорида мустаҳкамланган.
Унга кўра, хавфсиз ҳаракатланиш учун мопед ва скутер ҳайдовчилари йўл ҳаракати қоидаларини билиши ва уларга риоя этиши шарт. Бунда улар малака оширишдан ўтиши ва «А» тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши талаб этилади.
Ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан 1 мартдан амал қилиши кўзда тутилган мопед ва скутерларга мажбурий давлат рўйхатидан ўтиш, давлат рақами белгиларини олиш вауларни бошқариш учун «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши каби талаблар ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 12 апрелдаги қарори билан яна олти ойга — 1 октабрга кўчирилган.
Ҳукумат, шунингдек, эксплуатациядаги мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг амал қилиш муддатини 31 сентябргача узайтирган.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
77584
Жамият
56639
Жамият
55839
Жамият
50903
Жамият
//
Изоҳ йўқ