Октябрь ойида қандай об-ҳаво кузатилади?

Сақлаш
16:28 / 30.09.2025 46 0

Ўзгидромет октябрь ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

 

Унга кўра, келаси ойда ҳаво ҳарорати кескин ўзгаради. Сентябрь ойининг охирида кузатилган илиқ об-ҳаводан сўнг, 1−2 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудида ушбу мавсумдаги биринчи кузги совуқ кириб келиши кузатилади. Республика шимолида, марказий ва шарқий вилоятларда баъзи жойларда ёмғир ёғади.

 

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +18…+21, кечалари +8…+13, республика шимолида кундуз кунлари +13…+16, кечалари +4…+5 даражагача пасаяди.

 

3 октябрь куни фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради. 4−10 октябрда бутун республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳавог ҳарорати 5−7 даражага кўтарилади. Кундуз кунлари ҳаво +23…+26 даражагача исийди.

 

Октябрнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида айрим кунларда (2−3 кун) баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечалари +10…+15 даражадан +5…10 даражагача (республика шимолида -2 даражагача бўлиши мумкин), кундуз кунлари +23…+28 даражадан +15…+20 даражагача ўзгариб туради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//