
Жамият
Бўзсув канали ифлосланиши ортидан Тошкент сув таъминотига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, 1,5 млрд сўмлик компенсация тўлови белгиланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент вилояти Бўзсув каналига канализация сувлари оқизилаётганлиги хабарлар юзасидан тегишли текширув ўтказилган. Оқова сувларнинг чиқиш жойларидан олинган лаборатория таҳлил натижаларига кўра, «Бўзсув аэрация иншооти»нинг биринчи сонли ташламасида муаллақ моддалар чекланган миқдордан 23,7 марта, аммоний иони 101,9 марта, азот нитрит 3,5 марта, сульфатлар 2,3 марта, фосфатлар 1,3 марта, БПК 19,6 марта, нефть маҳсулотлари 2,52 марта, мис 4,16 марта, темир 12,4 марта юқори эканлиги аниқланган.
Бундан ташқари, объектнинг учинчи сонли ташламасида муаллақ моддалар белгиланган миқдордан 22,1 марта, аммоний иони 19,9 марта, азот нитрит 8,5 марта, сульфатлар 2,8 марта, фосфатлар 1,3 марта, БПК 17 марта, нефть маҳсулотлари 1,78 марта, мис 3,3 марта, темир 3,6 марта юқори эканлиги маълум бўлди.
Дастлабки текширув давомида атроф-муҳитни ифлослантирганлик ҳамда оқова оқизганлик оқибатида 1 млрд 511 млн 966 минг 450 сўм қўшимча компенсация тўлови ҳисобланди.
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 205-«Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш» ва 207-«Мансабга совуққонлик билан қараш» моддалари билан «Тошкент сув таъминоти» АЖга нисбатан жиноят иши қўзгатилган. Айни дамда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Илм-фан
Жамият
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ