
Жамият
2024 йил июнь ойида Туркияда бўлиб ўтган олий даражадаги ташриф доирасида “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ ҚК устав капиталидаги 75,2 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича Туркиянинг “Anadolu Isuzu” компанияси билан Англашув меморандуми имзоланган эди. Давлат активларини бошқариш агентлигининг хабар беришича, Давлат активларини хусусийлаштириш комиссияси Самарқанд автомобиль заводи (SamAuto) устав капиталидаги 75,2 фоиз давлат улушини Туркиянинг Anadolu Isuzu компаниясига сотишни маъқуллади.
Хусусийлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида Давлат активлари агентлиги томонидан молиявий консультант сифатида “KPMG” халқаро компанияси ҳамда юридик консультант сифатида “Dentons” халқаро компанияси жалб этилган.
“Anadolu Isuzu” компанияси 1965-йилда “Anadolu Group” (Çelik Montaj) компаниялар гуруҳи (ҳолдинг) корхоналари таркибида ташкил этилган бўлиб, ушбу ҳолдинг 2021 йилда “Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan” МЧЖ устав капиталидаги 57,1 фоиз давлат улушини 252,2 млн долларга сотиб олган ҳамда ўтган даврда 250 млн доллар инвестиция (2 та йирик завод қурилиши ва 1 та завод модернизация ишлари) киритилган.
SamAuto МЧЖ Қўшма корхонанинг қолган иштирокчилари “ITOCHU CORP.” ва “ISUZU MOTORS Ltd.” компаниялари (Япония) (12,4 фоиздан) ҳисобланиб, таъсис ҳужжатлари билан Ўзбекистон улушини ўзгариши (сотилиши) билан боғлиқ барча ҳаракатларни Япония томони билан келишилиши белгиланган. Ушбу иштирокчилар томонидан давлат улушини “Anadolu Isuzu” компаниясига сотилиши қўллаб-қувватланган.
Шу тариқа, Туркиянинг “Anadolu Isuzu” компанияси SamAuto'нинг давлат улушини 80 млн АҚШ долларига сотиб олиб, 80 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишига келишилди.
Инвестиция мажбурияти доирасида Ўзбекистонда катта сиғимли (12–18 метрли) автобуслар ва электробуслар ишлаб чиқариш, мамлакат бўйлаб лицензияланган сервис марказларини ташкил этиш ҳамда автобусларни Марказий Осиё, Жанубий Кавказ, Яқин Шарқ ва Африкага экспорт қилиш кўзда тутилган. Бу ташаббус Ўзбекистонда минтақавий транспорт хабини шакллантиришга хизмат қилади.
Инвесторнинг нарх таклифи молиявий консультант “KPMG” томонидан “SamAuto”даги давлат улушини сотиш мумкин бўлган нархлар оралиғида жойлашган ва халқаро мустақил баҳоловчи “PwC” халқаро компанияси томонидан аниқланган қийматга мувофиқ.
Хусусийлаштириш натижалари Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган. Шу билан бирга, битимни якунлаш Туркия тартибга солувчи органлари рухсатномаларини талаб қилади.
Илм-фан
Жамият
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ