Дарахтзорларнинг ноқонуний кесилиши космик мониторинг орқали аниқланади

Сақлаш
10:51 / 30.09.2025 51 0
Фото: Podrobno.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 177-сон фармонига кўра, 2026 йилдан ҳар календарь йил якунига қадар республика бўйича космик технологиялар имкониятидан келиб чиқиб, дарахтзорларнинг ноқонуний кесилиши космик мониторинг орқали аниқланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм каналида маълум қилинди.

 

Унга кўра, 2026 йилдан қуйидаги лойиҳалар синов тариқасида амалга оширилади:

 

Энергетика соҳасида – Энергетика вазирлиги томонидан Агентлик имкониятларидан фойдаланган ҳолда:

 

- электр узатиш тармоқларидаги носозликларни барвақт аниқлаш мақсадида 2026 йил 1 августгача Тошкент вилояти Бўка туманида юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳолати аэрокосмик мониторингдан ўтказилади; 

- “яшил” энергетикани ривожлантириш мақсадида 2026 йил 1 октябргача Сурхондарё вилоятида қуёш панелларини жойлаштириш ва юқори самарадорликка эришиш имконияти мавжуд бўлган майдонлар аниқланади; 

 

Транспорт соҳасида – Транспорт вазирлиги томонидан темир йўллар ҳолатини тезкор назорат қилишга ўтиш мақсадида Агентлик имкониятларидан фойдаланган ҳолда 2026 йил 1 октябргача Тошкент–Ангрен йўналишидаги темир йўлда аэрокосмик мониторинг амалга оширилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//