Жаҳон
Хитойнинг Гуйчжоу провинциясидаги Хуацзян дараси устида дунёдаги энг баланд осма кўприк автомобиллар ҳаракати учун очилди. Бу ҳақда CNAʼга таяниб Коммерсантъ нашри хабар берди.
Кўприк сатҳидан Бейпан дарёси оқиб ўтадиган масофа 625 метрни ташкил этиб, унинг қурилиши 3 йил-у 9 ой давом этган ва 2 млрд юань, тахминан 280 млн АҚШ доллари сарфланган. Кўприк узунлиги 2,9 километрни ташкил этади. Маҳаллий ҳокимият вакилларига кўра, кўприкнинг бир бошидан иккинчи томонига ўтиш вақтини икки соатдан икки дақиқагача қисқартириб, унинг ишга туширилиши ҳудудий транспорт тармоғини яхшилаш билан бирга, регионнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига ёрдам беради.
Бундан аввалги баландлиги бўйича жаҳонда етакчи 565 метрли мост ҳам айнан шу провинцияда жойлашган бўлиб, у Бейпан дарёсининг ирмоғи оқиб ўтадиган дарадан ўтади.
Хитой расмийларига кўра, дунёдаги энг баланд 100 та кўприкнинг деярли ярими Гуйчжоу провинциясида жойлашган.
Жамият
Жаҳон
Спорт
Жамият
Сиёсат
Жамият
77445
Жамият
56556
Жамият
55741
Жамият
50811
Жамият
//
Изоҳ йўқ