Молдова парламент сайловларида яна Майя Санду ғолиб бўлди

Сақлаш
09:36 / 30.09.2025 48 0

Молдовадаги парламент сайловларида Европага хайрихоҳ партия – Майя Санду ғалаба қозонди. Бу ҳақда Молдова Республикасининг Марказий сайлов комиссиясига таяниб Медуза нашри хабар берди.

 

Молдова президенти Майя Сандунинг Европага хайрихоҳ “Ҳаракат ва бирдамлик” партияси Парламент сайловларида 50 фоиздан ортиқ овоз йиғди. Мамлакат Марказий сайлов комиссиясининг сайлов участкаларидан келган протоколларнинг 99,65 фоизи кўриб чиқилгач берган маълумотларига кўра, Майя Сандуга 50,06% сайловчи Майя Сандуга овоз бергани маълум бўлган.

 

Собиқ президент Игор Дурдоннинг Россияга яқинлашиш тарафдори бўлган мухолифатдаги Ватанпарвар сайлов блоки 24,25% овоз олган. Учинчи ўринни 7,97 фоиз овоз билан мўътадил европапараст “Альтернатива” партияси, тўртинчи ўринни 6,20 фоиз овоз билан популистик “Бизнинг партия” партияси эгаллади.

 

Сайловчилар 52 фоизни ташкил этган. Сайловда 14 та партия, 4 блок ва 4 та мустақил кандидат иштирок этган.

 

2021 йилги Молдова Парламент сайловларида Санду партияси 52,8% овоз йиғиб, 101 ўриндан 63 тасини қўлга киритган. Бу эса унга ҳукуматни мустақил шакллантириш имконини берган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//