Жамият
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, коронавирус билан боғлиқ эпидемик вазият салбий томонга ўзгара бошлагани «Тез ёрдам»га бўлган талаб ва кунлик чақириқлар сони ортишига ҳам сабаб бўлмоқда.
Қайд қилинишича, 2022 йилнинг 1-10 январь кунлари Республика тез тиббий ёрдам хизматига жами 349 минг 436 та чақириқ келиб тушди. Шундан тана ҳароратининг кўтарилиши бўйича 32 минг 400 та, коронавирусга гумон қилинган, касалликка чалинган ва бошқа юқумли касалликлар билан 1338 та мурожаат қайд этилди.
Таққослаш учун, 2021 йил декабрь ойи дастлабки ўн кунлигида «Тез ёрдам»га мурожаатлар сони 320 минг 980 тани ташкил қилган эди.
Шунингдек, январь ойининг илк кунлари «103» хизматига бир кунда ўртача 34 минг 600 та чақириқ қабул қилинган бўлса, 9-10 январь кунлари мурожаатлар сони бироз ортиб, қарийб 37 мингтага етди.
Сўнгги кунларда пойтахт аҳолиси орасида COVID-19га чалиниш ҳолатлари сони кескин ортиши натижасида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бригадалари тиғиз иш шароитда фаолият юритмоқда.
Афсуски, сўнгги кунларда Тошкент шаҳар аҳолиси орасида COVID-19га гумон қилинган, касаллик тасдиқланган ҳамда бошқа юқумли инфекцияларга чалинган фуқаролар томонидан «103» хизматига тез-тез мурожаатлар бўлмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 1-10 январь кунлари шаҳар «Тез ёрдам»га жами 36 минг 925 та чақириқ келиб тушди. Шундан тана ҳароратининг кўтарилиши бўйича 8636 та, коронавирусга гумон қилинган, касалликка чалинган ва бошқа юқумли касалликлар билан 663 нафар бемор мурожаат қилди. Шунингдек, жами 5751 нафар бемор госпитализация қилинди.
Маълумот учун айтсак, ўтган 2021 йилнинг айни шу даврида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига келиб тушган умумий чақириқлар сони 20 минг 869 та, госпитализация қилинган беморлар эса 3385 тани ташкил қилган эди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ