Янги ой бошида айрим вилоятларда ёмғир ёғади

Сақлаш
15:20 / 29.09.2025 47 0

Ўзгидромет 3 октябргача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, сентябрь ойининг охирги кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат +26– +29, баъзи жойларда +31 даражада бўлади.

 

1-2 октябрда республиканинг барча ҳудудларига Қозоғистондан салқин ва нам ҳаво кириб келади.

 

1 октябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Навоий вилоятларида, Тошкент вилоятининг баъзи шимолий ҳудудларида ёмғир ёғади.

 

2 октябрда Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши кутилмоқда.

 

3 октябрда фақат Фарғона водийсининг айрим жойларида ёмғир ёғиши сақланиб туради.

 

Ҳарорат фони 1-2 октябрда +8– +10 даражага пасаяди. Кечаси ва эрталаб термометр устуни +8– +13 даражагача пасаяди, кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати +18– +23 даражадан юқори бўлмайди. Республика шимолида ҳарорат кечалари +4– +9 даража илиққача, кундуз кунлари +15– +18 даражагача пасаяди.

 

3 октябрда республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳарорат +2- +3 даражага кўтарилади.

 

Республика жанубида бундай илиқ об-ҳаво 1 октябргача сақланиб туради, 2-3 октябрдан эса ҳарорат +20– +25 даражагача пасаяди.

 

Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 

Тошкент шаҳрида 29-30 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. 1 октябрда, кечаси ва эрталаб, 2 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 3 октябрда ёғингарчилик кутилмайди.

 

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади, 10–12 м/с гача кучайиши мумкин.

 

Ҳарорат 29-30 сентябрда кечаси +15– +17, кундузи +26– +29 даражада бўлади.

 

1-2 октябрда ҳарорат кечалари +8– +11, кундуз кунлари +18– +21 даражагача пасаяди. 3 октябрда эса кечаси +8– +11, кундузи +22– +24 даражада бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//