1 oktyabrdanan nimalar o‘zgaradi?

Сақлаш
15:17 / 29.09.2025 53 0

Давлат хизматчиларининг хизмат сафарини ташкил этиш ягона модуль орқали бажарилади

Давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш «hrm.argos.uz» электрон тизими таркибидаги «Хизмат сафари» ягона модули орқали амалга оширилади.  

 

Давлат хизматидаги раҳбарлар қисқа муддатли курсларда ўқитилади

Қайта ташкил этилган Давлат бошқаруви академиясида давлат хизматидаги раҳбарлар, раҳбарликка номзодлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар жорий этилади.

 

Бунда ўқув режа ва дастурлар давлат хизмати ва бошқарувининг жорий ва истиқболдаги вазифалари асосида ишлаб чиқилиб, 1 ойгача муддатда раҳбарлик билим ва кўникмалари ривожлантирилади.

 

Шунингдек, мазкур курсларга етакчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, амалий билим ва кўникмаларга эга бўлган тажрибали экспертлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари жалб қилинади

 

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш давлат гранти асосида ташкил этилади

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш Одил судлов академиясининг 6 ойлик касбий қайта тайёрлаш курсларида давлат гранти асосида ташкил этилади.

 

Курсларига қабул қилинган шахслар уларнинг эгаллаган лавозими бутун ўқиш даври мобайнида сақланган ҳолда асосий иш жойи бўйича лавозимидан озод қилинади.

 

Ўқиш даврида тингловчиларга судья ёрдамчисининг 1 ойлик меҳнатига ҳақ тўлаш фонди миқдорида ҳар ойда стипендия тўланади.

 

«Яшил макон» лойиҳасида «ҳар бир тийин сарфланишини кузатиш» тамойили амал қилади

Аҳоли ташаббуси билан дарахт экилиши мумкин бўлган аниқ ҳудуд, сув таъминоти, кейинчалик парвариш қилиш имконияти ва дарахтларнинг турлари кўрсатилади.

 

«Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги давлат бюджети маблағларидан амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги маълумотлар жамоатчиликка «ҳар бир тийин сарфланишини кузатиш» тамойили асосида онлайн етказилади.

 

Пенсияга оид хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш орқали кўрсатилади

Давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ «Халқ банки» томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилади.

 

Бунда тўловни амалга ошириш қайдномасини электрон шаклда планшет орқали имзолашга рухсат берилади.

 

Адлия вазирлиги Пенсия жамғармаси ва АТ «Халқ банки»нинг электрон сўровига асосан фуқароларни биометрик идентификация қилиш маълумотларини бепул етказади.

 

«Ягона дарча» божхона ахборот тизими функциялари кенгаяди

1 октябрдан товарларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит олиб ўтиш бўйича барча сертификат, хулоса ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар фақат «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилади.

 

Оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинади

Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинади.

 

Скутер ёки мопед ҳайдаш тақиқланади

1 октябрдан бошлаб мопед ёки скутерларни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариш тақиқланади. Бундан ташқари, ушбу транспорт воситалари ҳам давлат рўйхатидан ўтган бўлиши лозим.

 

Аввалроқ ушбу талаб 1 мартдан 1 октябрга кўчирилган эди.

 

avtoraqam.uzex сайтидаги ауксионлар тўхтатилади

avtoraqam.uzex сайтидаги ауксионлар тўлиқ тўхтатилади. Танланган рақам ягона оширилган тўлов эвазига берилади, унинг миқдори эса 2025 йил 1 октябрдан бошлаб «Узавтомотобелги» давлат унитар корхонаси томонидан белгиланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//