
Жамият
Жорий йилнинг январь–август ойларида Рақобат қўмитасига кўп қаватли уй-жойлар қурилиши ва харидлари бўйича 1000 га яқин мурожаат келиб тушган бўлиб, уларда асосан қурилиш ташкилотлари билан тузилган шартнома шартларининг бузилиши — янги уй-жойларни ўз вақтида топширмаслик, шартномада белгиланган талабларни бажармаслик, реклама ва эълонларда кўрсатилган лойиҳаларга амал қилмаслик каби ҳолатлар баён этилган.
Бундан ташқари, мурожаатларни ўрганиш жараёнида айрим қурилиш корхоналари шартномаларга қонунчиликка зид бандлар киритаётгани ҳам аниқланган. Хусусан, шартнома шартларида «агар истеъмолчи ўз ташаббуси билан шартномани бекор қилса, қурилиш ташкилоти истеъмолчи томонидан тўланган маблағнинг ёки шартнома қийматининг 10 фоизи миқдоридаги суммани жарима сифатида ушлаб қолиш ҳуқуқига эга» деб белгиланган ҳолатлар кўплаб кузатилмоқда.
Амалда эса бундай талаблар қонун нормаларига зид ҳисобланади.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси янги уй олаётган фуқароларни огоҳлантиради.
«Ҳурматли фуқаролар, янги қурилаётган уй-жойдан хонадон харид қилишда шартнома тузишдан олдин унинг барча шартлари билан атрофлича танишиб чиқишингиз жуда муҳим. Агар ҳуқуқий билимингиз етарли бўлмаса, малакали юрист ёки адвокат хизматидан фойдаланиш орқали шартнома мазмунини тўлиқ ўрганиб чиқишингиз тавсия этилади.
Шунингдек, агар тузилган шартномада қонунчилик нормаларига зид бўлган талаблар ёки истеъмолчи ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланса, ушбу ҳолат юзасидан белгиланган тартибда суд органларига ёки ваколатли давлат идораларига мурожаат қилишингиз мумкин. Бу орқали сиз ўзингизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларингизни ҳимоя қилиш имкониятига эгасиз», дейилади огоҳлантиришда.
Маълум қилинишича, Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ишлар натижасида, 8 нафар истеъмолчининг қурилиш ташкилотлари билан тузилган шартномалари бекор қилиниб, асоссиз равишда жарима қўлланишининг олди олинди ҳамда фуқароларга 1,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ қайтарилиши таъминланган.
Илм-фан
Жамият
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ