Жамият
Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов ва Баҳодир Жалолов Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличевга 150 минг долларлик Мерседес автомобилини совға қилишди.
«Буюк мураббийлар фақат спортчиларни эмас, балки ҳаёт чемпионларини ҳам тарбиялайди. Бу совға — чексиз миннатдорчилигимизнинг кичик бир ифодаси», деб ёзди Исроил Мадримов ўз Instagram саҳифасида.
«Устоз байрамингиз билан табриклайман! Сиз бундан яхшисига лойиқсиз.Яхши кунларингизга хизмат қилсин», деб ёзди Муроджон Аҳмадалиев.
Маълумот учун, Тўлқин Қиличев 2022 йилнинг август ойида бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоасига бош мураббий этиб тайинланган эди.
2023 йилда ўтказилган жаҳон чемпионати ва 2024 йилда ўтказилган жаҳон кубоги мусобақаларида Тўлқин Қиличев бошчилигидаги Ўзбекистон бокс жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган.
2024 йилда эса Парижда ўтказилган Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик боксчилар бешта олтин медални қўлга киритиб, жаҳон рекордини ўрнатишган.
Шу йили Осиё бокс конфедерацияси Тўлқин Қиличевни Осиёда йилнинг энг яхши мураббийи деб эълон қилган.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ