Исмоил Жўрабеков вафот этди

Сақлаш
09:22 / 29.09.2025 55 0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор, сув хўжалиги соҳасининг мутахассиси, 1990 йилларда қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари соҳасида юқори лавозимларда ишлаган, хусусан вазир ва президент маслаҳатчиси бўлган Исмоил Жўрабеков кеча – 28 сентябрь куни 94 ёшда вафот этди.

 

Маълумот учун, Исмоил Ҳакимович Жўрабеков 1931 йил 12 сентябрда Самарқанд вилоятида туғилган.

 

У мустақилликнинг илк йилларида агросаноат соҳасини бошқарган, фуқаро муҳофазаси ишлари бўйича вазир бўлган.

 

Шунингдек, 1994–1998 йилларда бош вазир ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлиб ишлаган, 2000–2004 йилларда эса Ўзбекистон президентининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган.

 

Фаолиятидаги узоқ йиллик танаффусдан кейин 2021 йилда сув хўжалиги вазири маслаҳатчиси сифатида давлат ишига қайтган эди.

 

Жўрабеков «Буюк хизматлари учун» ҳамда «Дўстлик» орденлари билан тақдирланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//