Магистратурага киролмаганлар учун қўшимча қабул очилади

Сақлаш
15:54 / 28.09.2025 128 0

Энди магистратурага киролмаган учун қўшимча қабул имкони мавжуд болди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, 2025/2026-ўқув йили учун магистратура босқичига қабул натижалари тасдиқланиб, олий таълим ташкилотларига етказилди. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, белгиланган квота доирасида ўқишга кира олмаган абитуриентлар учун қўшимча қабул имконияти яратилди.

 

Бунда олийгоҳларнинг қуввати, моддий-техник базаси ва профессор-ўқитувчилар таркиби инобатга олинади. Қўшимча қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қўшимча қабулда иштирок этишни истаган талабгорлар зарур маълумотларни олиш учун олий таълим муассасаси қабул комиссияси ёки магистратура бўлимига мурожаат қилиши мумкин.

 

Вазирлик шунингдек, давлат ОТМлари магистратурасига қўшимча қабул асосида ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг тўлов-контракт суммаси бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олийгоҳ томонидан мустақил белгилишини эслатиб ўтган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//