
Жамият
26 центабр куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенциясига (Вена, 1963 йил 21 май) қўшилиши тогрисидаги қонунни имзолади. Бу билан фуқаролик ядро обектларида содир бўлган ҳодисалар оқибатида етказилган зарар учун жавобгарликни зиммага олинади. Ҳукумат зарарни қоплаш тартиби, муддатлари ва тамойилларини белгилайдиган асосий нормаларни тан олади.
Бундан ташқари, ядровий жавобгарлик режимида ядровий фалокат юз берган тақдирда Ўзбекистон халқига товон тўланиши таъминланади.
50 дан ортиқ мамлакат аъзо бўлган конвенциядан асосий мақсад – ядровий қурилма оператори томонидан бошқариладиган иншоотларда содир бўлган ҳодисалар натижасида юзага келган ядро зарари учун операторнинг жавобгарлигини, шунингдек, ядро зараридан молиявий ҳимояни таъминлаш учун минимал талабларни белгилашдир.
Халқаро ҳужжатни қабул қилиш ядро энергетикаси соҳасида суғурта тизими ва компенсация механизмларини жорий этишга ҳам хизмат қилиб, шунингдек, Атом энергияси халқаро агентлиги билан ҳамкорлик алоқалари кенгаяди, агентлик дастурлари доирасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ишлари фаоллашади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ